Ўзбекистонда ўтган йили 21,4 трлн сўмлик резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқарилди

19:30 01 Март 2026 Иқтисодиёт
224 0

2025 йилда Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан қиймати 21,4 трлн сўмлик резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ҳудудлар кесимида резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича тақсимланган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 249 млрд сўм;
  • Андижон вилояти – 884,7 млрд сўм;
  • Бухоро вилояти – 401,3 млрд сўм;
  • Жиззах вилояти – 521,5 млрд сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 212,5 млрд сўм;
  • Навоий вилояти – 528,2 млрд сўм;
  • Наманган вилояти – 846,8 млрд сўм;
  • Самарқанд вилояти – 1,4 трлн сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 117,2 млрд сўм;
  • Сирдарё вилояти – 1,1 трлн сўм;
  • Тошкент вилояти – 4,9 трлн сўм;
  • Фарғона вилояти – 2,4 трлн сўм;
  • Хоразм вилояти – 186,2 млрд сўм;
  • Тошкент шаҳри – 7,8 трлн сўм.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 20,4 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер