Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг касбий маҳорати бўйича сертификатлар жорий этилади
Фото: Архив сурат
Педагогларга билим даражаси ва касбий маҳорати бўйича 2 йил давомида амал қилувчи «Илғор ўқитувчи», «Устоз ўқитувчи» ҳамда «Профессионал ўқитувчи» сертификатлари берилади.
Халқаро миқёсда тан олинадиган «Илғор ўқитувчи», «Устоз ўқитувчи» ёки «Профессионал ўқитувчи» сертификатларини олган педагогларга қўшимча ҳақ тўланади:
— «Илғор ўқитувчи» сертификатини олган педагогларга уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида;
— «Устоз ўқитувчи» сертификатини олган педагогларга базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 70 фоиз миқдорида;
— «Профессионал ўқитувчи» сертификатини олган педагогларга базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз миқдорида.
Шунингдек, Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази тизимидаги таълим муассасаларига «Илғор ўқитувчи», «Устоз ўқитувчи» ёки «Профессионал ўқитувчи» сертификатини олган педагогларни малака тоифасидан қатъи назар ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг