Ўзбекистонда олхўри экспорти 23,3 минг тоннага ошган
Фото: Архив сурат
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг 7 ойида хорижга қиймати қарийб 19 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 38,2 минг тонна олхўри экспорт қилган.
Олхўри экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 23,3 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 7 ойи давомида Ўзбекистон энг кўп олхўри экспорт қилган давлатлар:
— Қозоғистон – 22,8 минг тонна;
— Россия – 13,8 минг тонна;
— Қирғиз Р. – 1,5 минг тонна;
— Беларус – 98,6 тонна;
— Монголия – 19,8 тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг