“Ўзбекистонда олий таълим” журнали таъсис этилди

17:25 17 Март 2022 Жамият
1870 0

Фото: Архив фото

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази «Ўзбекистонда олий таълим» деб номланган янги илмий журнал фаолиятини йўлга қўйди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Ижтимоий, илмий-оммабоп журнал янги форматда, йилига 4 марта ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилади.

Журналнинг илк сони Наврўз байрами арафасида чоп этилиб, мутолаа учун кенг жамоатчиликка тақдим этилиши кўзда тутилган.

Унда олий таълим тизимидаги янгиликлар, амалиётга жорий қилинаётган тадқиқотлар, хориждаги таълимнинг ўзига хосликлари, академик олимлару ёш изланувчиларнинг илм-фан ривожи борасидаги таклифлари, таҳлиллари ва ютуқлари ўрин олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер