Ўзбекистонда нефть ва газ саноати учун инерт керамик шарлар ишлаб чиқарилмоқда

10:12 07 Февраль 2022 Иқтисодиёт
644 0

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан олтингугуртли аралашма ҳамда газни цеолит асосида қуритиш, тозалаш ва тайёр маҳсулот кўринишидаги олтингугурт олиш технологик қурилмаларида ишлатиш учун инерт термочидамли керамик шарларни ишлаб чиқариш технологиясини ўзлаштириш лойиҳасига грант маблағлари ажратилган.

Лойиҳа Материалшунослик институти катта илмий ходими, техника фанлари номзоди Шавкат Файзиев бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар томонидан яратилган.

Ушбу лойиҳа олтингугурт ишлаб чиқариш учун технологик қурилмаларда ишлатиладиган ва импорт ўрнини босувчи инерт, керамик, иссиқликка бардошли шарларни ишлаб чиқаришни тижоратлаштиришни мақсад қилган, шунингдек цеолитли қуритиш ва табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш мақсадларига ҳам йўналтирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер