Ўзбекистонда неча нафар хорижлик талабалар таҳсил олмоқда?
Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2022/23 ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 5 минг нафарни ташкил этган.
Йиллар кесимида республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони:
— 2017/2018-ўқув йили – 1,3 минг нафар
— 2018/2019-ўқув йили – 2,7 минг нафар
— 2019/2020-ўқув йили – 3,6 минг нафар
— 2020/2021-ўқув йили – 4,2 минг нафар
— 2021/2022-ўқув йили – 5,1 минг нафар
— 2022/2023-ўқув йили – 5,0 минг нафар
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига, ЮНЕСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, хорижда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарни ташкил этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг