Ўзбекистонда масжидлар сони 2096 тага етди
Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Ана шундан келиб чиқиб, Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Қишлиқ» ҳамда «Бешгумбаз» жоме масжидлари рўйхатдан ўтказилиб, уларнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.
Маълумот учун, Қашқадарё вилоятидаги масжидлар сони 184 тага, юртимиздаги жами масжидлар сони эса 2096 тага етди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг