Ўзбекистонда масофавий банк хизматидан фойдаланувчилар сони 20 миллиондан ошди
Ўзбекистонда масофавий банк хизматидан фойдаланувчилар сони ўсишда давом этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Маълумотларга кўра, 1 декабрь ҳолатига масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 20 миллион кишидан ошди. Ўрнатилган банкоматлар ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари сони 12 814 тани ташкил этиб, 2020 йил 1 декабрь ҳолатига нисбатан 1193 тага ёки 10 фоизга ошган.
Бундан ташқари, муомалада 26,5 миллион донадан ортиқ банк карталари мавжуд бўлиб, бу 2020 йилга нисбатан 500 мингтага кўпдир.
Таъкидланишича, коронавирус пандемияси масофавий банк тизимига ўтишни сезиларли даражада тезлаштирган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг