Ўзбекистонда Марказий Осиёда ягона бўлган ген дерматозларини даволаш бўлими ишга тушди
Фото: ССВ
Мамлакатимизда Марказий Осиёда ягона бўлган ген дерматозларини даволаш бўлими ишга тушди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази қошидаги ген дерматозларини даволаш бўлими ирсий тери касалликлари, хусусан, буллёзли эпидермолиз ва ихтиозни ташхислаш ва даволаш учун мўлжалланган.
Яқин фурсатларда даволаш бўлими фақат Ўзбекистон фуқаролари учун ўз эшикларини очибгина қолмай, у ерда Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан келган аҳоли вакиллари ҳам тиббий ёрдам олишлари мумкин бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг