Ўзбекистонда кунига 150 мингдан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланмоқда

14:41 19 Февраль 2022 Жамият
973 0

Фото: Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 18 февраль куни Ўзбекистонда 165 808 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, препаратнинг биринчи дозасини 15 599 нафар, иккинчисини 46 738 нафар, учинчисини эса 103 471 нафар қабул қилган.

Минтақалар бўйича кунига энг юқори эмлаш кўрсаткичлари:

Қашқадарё вилояти — 31 860 доза;

Андижон вилояти — 22 167;

Тошкент — 18 795.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер