Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг неча фоизига «омикрон» ташхиси қўйилгани маълум бўлди
Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимовнинг айтишича, коронавирусга чалинганларнинг 85 фоизида омикрон ташхиси аниқланган.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, 15% дельта штамми билан оғриган беморлар, қолган ҳолларда мавсумий грипп ташхиси қўйилган.
«Декабрь-январь ойи бошида кунига 20-30 нафар бемор қабул қилинган бўлса, ҳозир 600 нафарга яқин бемор мурожаат қилмоқда. Шу билан бирга, булар оғир касаллар эмас, балки касалликнинг энгил кечиши билан оғриган беморлардир», — таъкидлади Миразимов.
Касалхона директорининг сўзларига кўра, бу рақамдан ҳақиқатан ҳам муҳтож бўлганлар, яъни 150 дан 200 нафаргача касалхонага ётқизилган.
«Беморларнинг умумий сонининг 15 дан 20 фоизигача ўта оғир аҳволда ётқизилади. Булар асосан кексалар, сурункали хасталикка чалинган ва эмланмаганлар», — дейди Миразимов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг