Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 61 нафарга етди
архив фото
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан даволанаётган беморлардан яна 19 нафари тузалгани ҳақида маълум қилди.
Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар томонидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилган.
Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниб соғайган беморлар сони 61 нафарга етди.
«Бу каби самарали натижаларга эришишда, аввал хабар қилганимиздек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Япония каби қатор давлатларнинг нуфузли мутахассислари тавсияларидан фойдаланилаётгани, бундан ташқари, юртимизнинг пульмонолог, кардиолог, терапевт, эндокринолог каби етук мутахассислари билан телемулоқот ўрнатилиб, зарур тавсияларни олишаётгани, уларни бир жамоа бўлиб фаолият кўрсатишаётганлиги ана шундай ижобий ютуқларни қўлга киритишда муҳим омил бўлмоқда. Қувонарли жиҳати, шифокорларимиз маҳорат ва фидойилиги коронавирус инфекциясини самарали даволаш мумкинлигини исботламоқда», – дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг