Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 669 нафарга етди
архив фото
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 28 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
“2020 йил 10 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 669 нафарни ташкил қилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда дастлабки бемор 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади.
Шу вақтгача беморларнинг 42 нафари соғайган, 3 киши вафот этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг