Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори барқарорлигича қолмоқда
Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан маълум қилинди.
Январь ойида Ўзбекистонда қарийб 22 мингта уй-жой сотилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20%га кўпдир.
Тошкентда уй-жой ижара нархлари пасайишда давом этди. Умуман олганда, йил бошидан буён пойтахтда ўртача ижара нархи 2,2%га пасайди ва 1 кв.м. учун 9 долларни ташкил этди.
Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларида ижара ҳақи сезиларли даражада пасайган, бу ҳудудларда ижара нархи 5%дан кўпроққа арзонлашган.
Йил бошидан бери иккиламчи уй-жой бозори 1,6%га ўсди. Йиллик ҳисобда иккиламчи бозор 18%га ошди.
Ўтган йилнинг январь ойига нисбатан пойтахтда иккиламчи бозорнинг ўртача нархи деярли 20%га ошди.
Январь ойида Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи деярли ўзгармади ва бир кв.м. учун 1122 долларни ташкил этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг