Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Доно Бобохонова 80 ёшда вафот этди

14:35 15 Апрель 2026 Жамият
272 0

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Доно Бобоханова 80 ёшда вафот этди. Бу ҳақида Ўзбекистон давлат драма театри хабар берди.

Маълумот учун, Доно Бобохонова 1946 йил 20 ноябрда таваллуд топган. 1970 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. Ижодий фаолиятини 1968 йилда «Ёш гвардиячилар» театрида бошлаган. 1996 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист« фахрий унвони билан тақдирланган.

Доно Бобохонова миллий саҳна санъати ривожига улкан ҳисса қўшган ҳамда бетакрор образлар яратган. Ижодий фаолияти давомида «Тилим қурсин», «Чол ва набира», «Берлин-Оққўрғон» каби кўплаб фильмларда маҳоратли роль ижро этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер