Ўзбекистонда каршеринг тизими ишга туширилади
2021 йил 10 январдан бошлаб каршеринг (каршеринг – автотранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатиш) ташкилотларига нотариал расмийлаштирмасдан ва ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказмасдан йўловчилар автотранспорти ва мототранспорт воситаларини жисмоний ва юридик шахсларга 30 кунгача муддатга қисқа муддатли ижарага бериш ҳуқуқи берилади.
Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 декабрдаги «Автотранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан белгиланмоқда (ВМҚ-812).
Шунингдек, туристик шаҳарлар, дам олиш зоналари, қўриқхоналар ва мамлакатимизнинг бошқа маданий мерос объектларини боғловчи велосипедлар магистраллари миллий тармоғини босқичма-босқич барпо этиш белгиланган. Бундан ташқари, Бутунжаҳон велосипед куни ва Европа ҳаракатланиш ҳафталигига бағишланган йирик веломарафонлар, велосипедда йўл босиб ўтиш ва бошқа тадбирларни ташкил этиш кўзда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг