Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товарлар (хизматлар) учун ҳам истеъмол кредити ажратишга рухсат бериляпти — Қонун лойиҳаси

11:28 17 Январь 2023 Сиёсат
628 0

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида дастлаб «Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиляпти.

Таъкидланганидек, кейинги пайтларда истеъмол кредитлари учун талаб ортиб бормоқда. Лекин амалдаги қонунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)га истеъмол кредити бериш чекланган. 

Бу эса аҳолининг ўз ҳисобидан кредит эвазига харид қиладиган маҳсулотини танлаш имкониятини камайтириши билан бирга, истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига олиб келаётганди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига жисмоний ва юридик шахслар томонидан сотиладиган товарлар (хизматлар), шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишлаб чиқарилган товарлар (хизматлар) учун молиявий истеъмол кредитлари бериш имкониятини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан тадбиркорликни янада ривожлантириш, фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида истеъмол кредитидан фойдаланиш механизми кенгайтирилмоқда. Яъни, ҳужжат билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товарлар (хизматлар) учун ҳам истеъмол кредити ажратишга рухсат бериляпти.

Мажлисда депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан бир қатор таклифлар беришди. Лойиҳага киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар эътироф этилиб, қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер