Ўзбекистонда Инқирозга қарши 10 триллион сўмлик жамғарма тузилади

22:51 19 Март 2020 Жамият
1647 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

– Бугунги шароитда саноат корхоналари, тадбиркорлар ва экспортёрлар биздан аниқ ва самарали чоралар кутмоқда. Шу боис иқтисодиётда ҳисоб-китоб қилинаётган йўқотишлар ўрнини қоплаш учун захира яратиш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳукуматнинг асосий вазифаси бўлиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида Президентимиз коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида фармон қабул қилди. Ҳужжатга асосан, Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, унда 10 триллион сўм шакллантирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер