Ўзбекистонда ҳужжатларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланишда айбланганлар сони маълум қилинди

16:10 16 Март 2026 Жамият
335 0

Олий суд матбуот хизматининг хабар беришича, 2025 йилда Ўзбекистонда 6 мингга яқин киши ҳужжатларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Хусусан, Жиноят кодексининг 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) бўйича 5 962 нафар шахс судланган.

Уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш, озодликни чеклаш, жарима, мажбурий жамоат ишлари ва ахлоқ тузатиш ишлари каби жазо турлари тайинланган. Шунингдек, шартли ҳукмлар ҳам чиқарилган.

Ушбу турдаги жиноятлар бўйича энг кўп ишлар Андижон, Фарғона, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида, шунингдек, пойтахт Тошкентда кўриб чиқилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер