Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

14:58 24 Март 2026 Жамият
264 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 24-27 март кунлари кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, бугун кундузи ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фақат 26 мартда ва 27 мартга ўтар кечаси Бухоро, Навоий вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 10-15 даража илиқ, кундуз кунлари 23-28 даража илиқ, республика шимолида ва чўл ҳудудларида айрим кунларда 30-32 даража илиққача бўлади. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 24-26 мартда 23-26 даража илиқ, 27 мартда 27-29 даража илиқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 10-15 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер