Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасини ривожлантиришга оид халқаро анжуман бўлиб ўтди
Фото: Иллюстратив сурат
Жорий йилнинг 29 март куни Жаҳон банки ташаббуси билан «Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш ва минтақавий ҳамкорлик» мавзусида халқаро анжуман ташкил этилди. Унда Инновацион ривожланиш агентлиги Стартап экотизимини ривожлантириш бўлими ходимлари соҳада амалга оширилаётган ишлар, мақсадли кўрсаткичлар ва келажакдаги режалар юзасидан тақдимот билан иштирок этди.
Бундан ташқари, учрашувда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD), Astrum IT академияси, Coursera халқаро таълим платформаси, Yandex Практикум таълим платформаси, Coozin компанияси, TechStars, CAREC каби ташкилотлар ўз тажрибалари асосида минтақада рақамли иқтисодиёт ва электрон тижоратни ривожлантириш юзасидан тақдимотларни ўтказди.
Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан соҳани ривожлантиришдаги қилинаётган ишлар ижобий баҳоланди. Анжуман давомида Стартап экотизимини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда лойиҳаларнинг сифатини ошириш, услубий ёрдам бериш мақсадида Coursera халқаро таълим платформаси билан Ўзбекистон стартаплари учун таълим дастурларини йўлга қўйиш мақсадида алоқалар ўрнатишга келишиб олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг