Ўзбекистонда электромобиллар импорти сезиларли даражада ошди

04:06 20 Февраль 2022 Иқтисодиёт
1367 0

Фото: Иллюстратив фото

2022 йил бошидан буён Ўзбекистонга 3,1 миллион долларлик 122 та электромобиль олиб кирилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, импорт 2021 йилнинг шу даврига нисбатан икки бараварга кўпайган, олдинги йил мамлакатимизга 52 та электромобиль олиб келинган.

Импортнинг асосий қисми Хитойдан – 119 та автомобиль, 2 таси Эстониядан ва 1 таси Германиядан келтирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер