Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи ҳафта сезиларли даражада қимматлашди

11:03 29 Июль 2019 Иқтисодиёт
1076 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 30 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 42 сўм 20 тийинга қимматлашиб, 8666 сўм 71 тийинга етган.

Евро курси эса 34 сўм 99 тийинга арзонлашиб, 9641 сўм 71 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 29 тийинга арзонлашиб, 136 сўм 63 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 51 сўм 25 тийинга арзонлашиб, 10 729 сўм, 39 тийинни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада долларнинг курси 40 сўмдан зиёдроқ кўтарилиб, 8600 сўмлик “довон“дан ўтганди.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер