Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2020 йил 21 январдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 3 сўм 71 тийинга арзонлашиб, 9547 сўм 5 тийинга етган.
Евро курси эса 34 сўм 68 тийинга арзонлашиб, 10 585 сўм 77 тийинни ташкил этмоқда.
Бир Россия рубли эса 1 сўм 53 тийинга арзонлашиб, 155 сўм 6 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 53 сўм 54 тийинга арзонлашиб, 12 418 сўм, 80 тийинни ташкил қилмоқда.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг