Ўзбекистонда доимий аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли?

12:21 11 Апрель 2025 Жамият
450 0

Иллюстратив фото

Миллий статистика қўмитаси мамлакатимиз аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли эканлиги ҳақида маълумот берди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатидаги доимий аҳоли сони 37 миллион 697,8 минг кишини ташкил этган.

Меҳнатга лаёқатли ёшдагилар умумий аҳоли сонининг 56 фоизи, яъни 21,1 миллион нафарни ташкил қилган.

Доимий аҳоли сонининг 32,1 фоизи, яъни 12,1 миллион нафари эса меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик эканлиги айтилди.

Меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар доимий аҳоли сонининг 11,9 фоизи, яъни 4,5 миллион нафарни ташкил этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер