Ўзбекистонда дизел ёқилғисининг нархи тушди

19:22 02 Апрель 2020 Жамият
1594 0

foto by: Google

Ўзбекистонда 3 апрель кунидан дизел ёқилғиси нархи 300 сўмга арзонлаштирилган ҳолда сотувга чиқарилади.

Аввалроқ, 1 мартдан бошлаб дизель нархи 200 сўмга пасайган эди.

“Ўзбекнефтгаз” ўз хабарида дизель ёқилғисининг нархи хорижий компаниялар сотаётган дизель ёқилғиси нархидан 11,5% арзонлигини таъкидлаган.

Қўшимча қилинишича, нархларни босқичма-босқич камайтириб бориш давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан бензин, дизел ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газга акциз солиқ ставкалари оширилмайдиган бўлди.

Ўтган ҳафта “Ўзбекнефтгаз” АИ-92 маркали бензин нархини 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер