Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони қанча?

13:30 17 Март 2026 Иқтисодиёт
260 0

Иллюстратив фото

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 770 та корхоналар фаолият юритмоқда.

Улардан 4 365 таси қўшма ва 14 405 таси хорижий корхоналардир.

Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони охирги 5 йилда 1,4 баробарга, шу билан бирга хорижий корхоналарнинг улуши 55,2 фоиздан 76,7 фоизгача ошган.

Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:

• Хитой — 5 257 та;

• Россия — 3 214 та;

• Туркия — 2 173 та;

• Қозоғистон — 1 232 та;

• Жанубий Корея — 709 та;

• Афғонистон — 653 та;

• Озарбайжон — 430 та;

• БАА — 421 та;

• Тожикистон — 420 та;

• Ҳиндистон — 397 та.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер