Ўзбекистонда бир ойдан камроқ вақт ичида газ ўғирлаш билан боғлиқ 215 та ҳолат аниқланган
2022 йил бошидан буён Ўзбекистонда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 215 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда «Ўзнефтгазинспекция» матбуот хизмати хабар берди.
Ўғирлик натижасида етказилган моддий зарар 5,5 миллиард сўмни ташкил қилди. Ноқонуний фойдаланилган газ ҳажми 4,9 миллион куб метрни ташкил этди.
Аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг куз-қиш мавсумида газ таъминотига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида Энергетика вазирлиги ҳузурида аҳолини газ билан узлуксиз таъминлаш қоидаларига риоя этилишини тартибга солиш бўйича махсус комиссиялар ташкил этилди. Жумладан, жадвалга мувофиқ куннинг маълум вақтларида газ қуйиш шохобчаларида табиий газ сарфини камайтириш чоралари кўрилди.
Натижада 2022 йил бошидан буён газ қуйиш шохобчаларидан чиқарилган 66,6 миллион куб метр табиий газ аҳоли ва ижтимоий муассасаларга жўнатилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг