Ўзбекистонда бир чорак давомида чиқинди билан боғлиқ 2 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланди

10:37 10 Апрель 2026 Жамият
214 0

2026 йилнинг биринчи чораги давомида Ўзбекистонда чиқиндилар билан ишлаш соҳасида 2 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланди, деб хабар бермоқда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати.

Идоранинг қайд этишича, мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида онлайн кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, улар ёрдамида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш билан боғлиқ қатор ҳуқуқбузарликлар аниқланмоқда.

Жорий йилнинг январь март ойларида жами 2 107 та ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилган.

— Уларнинг 322 таси бўйича жарима жазоси қўлланилиб, маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилган;

— Қолган 1 785 та ҳолат бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер