Ўзбекистонда банан импорти 34 минг тоннага ошган
Фото: Архив сурат
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 63,5 минг тонна банан импорт қилинган.
Банан импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 34 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон энг кўп банан импорт қилган давлатлар:
— Эквадор – 62,7 минг тонна;
— Қозоғистон – 426 тонна;
— Туркия – 197 тонна;
— Ҳиндистон – 144 тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг