Ўзбекистонда бачадон бўйни саратони ҳар 100 минг нафар аёлдан 11 нафарида учрайди

13:07 21 Февраль 2024 Жамият
246 0

АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида бачадон бўйни саратони касаллигининг олдини олишда амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган тезкор чоралар ҳақида маълумот берилди:

Қайд этилишича, “Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда Жанубий Кореянинг KOFIH фонди ўртасида тузилган ҳамкорликдаги Меморандум асосида Тошкент шаҳрида 5 та, Андижон вилоятида 2 та, Самарқанд вилоятининг 4 та оилавий поликлиникаларда 30-49 ёшли аёллар орасида бепул скрининг ўтказилди.

Скринингдан ўтказилган жами 44258 нафар аёлнинг 338 нафарида бачадон бўйни саратон олди касалликлари аниқланди.

ЖССТ аёлларга бачадон бўйни саратонига чалинмасликлари учун 25-49 ёш даврларида ҳар 3 йилда, 50-64 ёш даврларида эса ҳар 5 йилда скрининг текширувларидан ўтиб туришларини тавсия этади.

Қизларни келажакда бачадон бўйни саратони касаллигидан сақлаш учун эса уларни 9-14 ёш даврида одам папиллома вирусига қарши эмлаш тавсия этилади.

Одамни папиллома вирусларига қарши эмлаш орқали бачадон бўйи саратонига чалинишнинг 90% ҳолатларда олдини олишга эришилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер