Ўзбекистонда автомобил ювиш шохобчалари сони қанча?
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил якунига кўра республикамизда автомобилларни ювиш, сайқаллаш ва шу каби фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар сони 1 294 тани ташкил этган. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 42 тага ошган.
Ҳудудлар бўйича 2021 йилда автомобилларни ювиш, сайқаллаш ва шу каби фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар сони:
— Тошкент шаҳри – 124 та
— Хоразм вилояти – 107 та
— Тошкент вилояти – 192 та
— Фарғона вилояти – 139 та
— Навоий вилояти – 73 та
— Самарқанд вилояти – 134 та
— Сурхондарё вилояти – 91 та
— Бухоро вилояти – 105 та
— Андижон вилояти – 66 та
— Наманган вилояти – 60 та
— Жиззах вилояти – 53 та
— Сирдарё вилояти – 49 та
— Қашқадарё вилояти – 56 та
— Қорақалпоғистон Р. – 45 та.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг