Ўзбекистонда 6 ой ичида хўжаликлар томонидан тирик вазнда 1 191,5 минг тонна гўшт етиштирилди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойлари давомида чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳажми 66 679,9 млрд. сўмни ёки 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 104,2 % ни ташкил қилди.
Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида чорвачилик маҳсулотларининг улуши 59,3 % ни ташкил этди.
2021 йилнинг январь – июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 1 191,5 минг тонна гўшт етиштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг