Ўзбекистонда 5 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти айтилди

00:07 05 Ноябрь 2021 Жамият
1698 0

«Ўзгидромет» хизмати 5 ноябрь, жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–5 даража, кундузи 5–7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5 даражадан 10 даражагача совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли–шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ–2 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ–2 даража илиқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ–2 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер