Ўзбекистонда 2022 йил учун давлат қарзи лимити белгиланди

16:16 05 Январь 2022 Жамият
2159 0

Ўзбекистонда 2022 йилда олинадиган давлат қарзининг энг юқори миқдори «Ўзбекистон Республикасининг 2022 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунидан келиб чиқиб белгиланди.

Тегишли қонуннинг 10-моддасига кўра, Ўзбекистон номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган давлат қарзининг миқдори ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак.

Шундай қилиб, қонун билан 2022 йил учун Ўзбекистон номидан ва унинг кафолати остидаги ташқи қарзни жалб қилиш бўйича ҳар йили имзоланадиган янги шартномаларнинг максимал ҳажми 4,5 миллиард доллар миқдорида белгиланди.

Қайд этилишича, уларнинг 2,5 миллиард доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга, шу жумладан унинг тақчиллигини молиялаштиришга, 2,0 миллиард доллари эса инвестисия лойиҳаларини молиялаштиришга мўлжалланган.

Шунингдек, ҳужжат билан 2022 йил учун Ўзбекистон номидан муомалага чиқарилган давлат қимматли қоғозларининг максимал соф ҳажми 6,0 триллион сўм этиб белгиланди. Бироқ, молиявий йил давомида чиқарилган ва жорий йилда сотиб олинган давлат қимматли қоғозлари чекланган соф ҳажмга киритилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер