Ўзбекистонда 2021 йилда салкам 108 триллион сўмга қурилиш ишлари бажарилган

11:59 27 Январь 2022 Жамият
1215 0

2021 йилда Ўзбекистонда 107,4 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, 2020 йилга нисбатан ўсиш суръати 106,8 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Нодавлат мулк ташкилотлари томонидан 101,8 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг мамлакатимиздаги улуши 94,8 фоизни ташкил этади.

Умумий ҳажм таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 29,7 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.

Шунингдек, кичик бизнес ва микрофирмалар томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми 56,4 триллион сўмни ташкил этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер