Ўзбекистонда 2017 йилдан бери биринчи марта инфляция 10 фоиздан ошмади

21:32 03 Январь 2022 Иқтисодиёт
1666 0

Ўзбекистонда 2021 йилда инфляция даражаси 9,98 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Истеъмол нархлари индексининг ўсиши Марказий банк томонидан прогноз қилинганда 10 фоизни ташкил этди. Таъкидланишича, асосий инфляциянинг секинлашиши ва монетар шароитларнинг ўртача қаттиқлиги инфляция мақсадига эришишга ёрдам берди.

2021 йилнинг охирги ойида нархлар 1,26 фоизга ошди. Таққослаш учун, 2020 йилнинг декабрида бу кўрсаткич 1,55 фоизни, 2019 йилнинг декабрида 1,69 фоизни ташкил этган.

Декабрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 2 фоизга ошган (2020 йилнинг шу даврида – 2,4 фоиз).

Ноозиқ-овқат товарлари нархлари ноябрь ойида бўлгани каби 0,8 фоизга ошган (2020 йилда 0,9 фоизни ташкил этган).

Хизмат кўрсатиш соҳасида нархлар ўртача 0,5 фоизга ошди (0,9 фоизни ташкил этди).

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан бери биринчи марта йиллик инфляция 10 фоиздан паст бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер