Ўзбекистонда 19 февраль куни апрель ойига мос бўлган об-ҳаво кузатилади
«Ўзгидромет» иш ҳафтасининг иккинчи ярмига келиб, баҳорий илиқ об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Билдирилишича, кеча, 16 февраль куни ҳаво кескин совуқ бўлганидан сўнг ҳарорат тез кўтарила бошлайди ва куннинг ўртасига келиб 8-13 даражагача илиқ бўлади.
18-19 февраль кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ва 19 февраль куни Самарқанд, Жиззах вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва баҳорий илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво 15-20 даража илиққача исийди. Бу ҳарорат март ойининг охири ва апрель ойининг бошидаги иқлим кўрсаткичларига мос келади. Ҳарорат кечалари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 февралда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг