Ўзбекистонда 18 ёшгача бўлган болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун педиатрия тиббий-ижтимоий комиссиялари ташкил этилади
Фото: Архив сурат
18 ёшгача бўлган болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун мамлакатимизда 19 та педиатрия тиббий-ижтимоий комиссиялари ташкил этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизматининг ташкилий тузилмаси ва ташкил этилишига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан:
республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси вазифалари ва функцияларини кенгайтириш;
18 ёшгача бўлган болаларни кўрикдан ўтказиш учун республика бўйича янгитдан 19 та педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (Қорақалпоғистон Республикасида, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятида 2 тадан қолган вилоятларда биттадан) ҳамда қўшимча 4 та туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (Қашқадарё,Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида) ташкил этиш;
тиббий-ижтимоий эксперт ва педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига экспертизадан ўтиш учун бирламчи юбориладиган шахсларни динамик кузатувда бўлиш муддатларни қисқартириш;
илмий-текшириш ишлари ва умумжаҳон тажрибани чуқур ўрганиш;
ногиронликни белгиланишни умумжаҳон мезонларига яқинлаштириш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг якка тартибдаги реабилитация дастурларини такомиллаштириш;
тиббий-ижтимоий эксперт ва педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг моддий-техник базасини кучайтириш кўзда тутилган.
Қайд этилишича, мазкур қарор фуқароларга ногиронларни аниқлаш, уларни ногиронларни реабилитация қилишга юбориш, реабилитациянинг барча турларини ташкил этиш, ногиронларнинг ижтимоий интеграциялашувини, шу жумладан, замонавий ахборот технологияларини жорий этишни рағбатлантиришга хизмат қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг