Ўзбекистонда 115 кишида коронавирус аниқланди
2020 йил 13 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 534 (+115) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
55 нафари Тошкент шаҳрида,
14 нафари Наманган вилоятида,
13 нафари Сирдарё вилоятида,
10 нафари Жиззах вилоятида,
10 нафари Қашқадарё вилоятида,
9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
4 нафари Навоий вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 58 427 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 597 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг