Ўзбекистонда 11 ойда 115,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган
Фото: Иллюстратив cурат
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда 115,1 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 % га ошган.
Бажарилган қурилиш ишлари ҳажмининг йиллар кесимида ўсиш суръати:
2019 йил январь-ноябрь – 22,8 %;
2020 йил январь-ноябрь – 9,9 %;
2021 йил январь-ноябрь – 5,9 %;
2022 йил январь-ноябрь – 5,7 %.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг