Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?
Миллий статистика қўмитаси уй хўжаликлари танланма кузатувларининг дастлабки маълумотлари эълон қилинди.
Унга кўра, 2024 йилда Ўзбекистон Республикасида 100 та уй хўжалигига ўртача тўғри келадиган кондиционерлар сони 56 тани ташкил этган.
100 та уй хўжалигига тўғри келадиган кондиционерлар сонини йиллар кесимида ҳисоблаганда 2000 йилда 11 та, 2005 йилда 14 та, 2010 йилда 19 та, 2015 йилда 32 та ҳамда 2020 йилда 40 тани ташкил қилган.
Ушбу маълумотлардан кўриш мумкинки, 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган кондиционерлар сони сўнгги 24 йил ичида 45 тага ошган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг