Ўзбекистон–Япония: ҳамкорликни ривожлантириш учун парламентлар имкониятларидан кенг фойдаланилади

15:56 06 Январь 2023 Сиёсат
749 0

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Жорий йилнинг 5 январь куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Япониянинг Ўзбекистонда янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Такаши Хатори билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон-Япония муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, икки томонлама парламентлараро ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Хусусан, парламентлараро ҳамкорлик мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг асосий йўналиши экани таъкидланди, шу нуқтаи назардан икки томонлама алоқалар ва ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш, кўп қиррали шерикликни ривожлантиришда парламентларнинг имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди.

Бунда парламентлар ўртасидаги дўстлик гуруҳлари фаолиятини янада такомиллаштириш, ўзаро ташрифларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, суҳбат чоғида икки мамлакат ишбилармон доиралари ва йирик компаниялари ўртасида амалга оширилаётган сармоявий лойиҳаларни янада ривожлантириш мақсадида аниқ дастурларни ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ этиш бўйича келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер