Ўзбекистон ва Туркия Президентлари Хивада
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга 30 март куни Хоразмга келди.
Урганч халқаро аэропортида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва унинг рафиқаси тантанали кутиб олинди. Миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Йиғилганлар ўзбек ва турк халқлари дўстлигини олқишлади.
Давлат раҳбарлари бугун биргаликда Хивадаги қадимий обидаларни зиёрат қилади. Маълумки, Хива шаҳри Турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг