Ўзбекистон ва Туркия ички ишлар вазирликлари идоралараро ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди

15:04 20 Ноябрь 2023 Сиёсат
190 0

Соҳанинг давлатлараро ҳамкорлигини ривожланиб бориши ислоҳотларнинг янги босқичини белгилайди. Айни мақсадда Ўзбекистон ва Туркия ички ишлар вазирликлари ўртасида идоралараро мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши Тошкент шаҳрида ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 19-21 ноябрь кунлари Туркия давлати Ички ишлар вазирининг ўринбосари Мехмет Акташ жаноблари бошчилигидаги делегациянинг юртимизга ишчи ташрифи амалга оширилмоқда.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ўзбек-турк идоралараро мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистон ва Туркия ички ишлар вазирликлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, транспорт хавфсизлиги, терроризм ва экстремизм ҳамда трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда кадрлар малакасини ошириш каби икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Дўстона ва самимий руҳда ўтган учрашувда томонлар келгусидаги истиқболли лойиҳалар бўйича ҳамкорлик дастурларини имзолашди.

Ўзбекистонга ташриф жараёнида Туркия делегациясини мамлакатимиз Ички ишлар вазирлигининг Ситуацион-таҳлилий маркази фаолияти, туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш каби соҳага оид вазифалар ва амалга оширилган ислоҳотлар билан танишуви режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер