Ўзбекистон ва Тожикистон ОТМ ўртасида 30 га яқин ҳужжат имзоланди
Фото: Халқ сўзи
Форумнинг ялпи мажлисида икки давлат олий таълим муассасалари ректорлари ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва истиқболдаги режаларга бағишланган маърузалари билан иштирок этишди ҳамда якуни бўйича мамлакатлар олий ўқув юртлари ўртасида 30 га яқин битим, англашув меморандуми ва йўл хариталари имзоланди.
Уларда Тожикистон олий ўқув юртлари билан кимё технология, энергетика, машинасозлик, саноат технологияси, биотехнология, ирригация ва сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фармакология, фармацевтика каби соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш кўзда тутилган.
Маълумот ўрнида, бугунги кунга қадар икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик бўйича 65 дан ортиқ шартнома ва меморандум мавжуд. Айни пайтда юртимизнинг 5 та олий ўқув юртида таълим тожик тилида олиб бориладиган мактаб, лицей ва олий ўқув юртлари учун кадрлар тайёрланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг