Ўзбекистон ва Руминия ТИВ раҳбарлари икки томонлама кун тартибини муҳокама қилдилар

15:47 02 Октябр 2023 Сиёсат
174 0

Ташриф билан Люксембургда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Руминия ташқи ишлар вазири Луминита Одобеску билан учрашди.

«Руминия ташқи ишлар вазири Луминита Одобеску хоним билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мунтазам икки томонлама алмашинувлар, сиёсий маслаҳатлашувлар, ўзаро савдони қўллаб-қувватлаш, мамлакатларимиз ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, маданий дипломатия масалалари асосий эътиборимизда бўлди».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер