Ўзбекистон ва Россия транспорт соҳасида назорат органлари ўртасида англашув меморандуми имзоланди
Транспорт ҳафталиги-2023 доирасида Россия Транспорт соҳасида назорат қилиш Федерал хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ўртасида автомобиль транспорти ва йўл хўжалиги, шунингдек, темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида меморандум имзоланди.
Ҳужжатни Транспорт назорат инспекцияси бошлиғи Жамшид Каримов ва Ространснадзор раҳбари Виктор Басаргин имзолади.
Мазкур меморандум доирасида томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйишмоқда:
— томонларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича тажриба алмашиш;
— йўл ҳаракати хавфсизлиги ва темир йўл транспортидан фойдаланиш қоидалари бузилиши тўғрисида маълумот алмашиш;
— рақамлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг