Ўзбекистон ва Покистон ташқи ишлар вазирларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

15:44 06 Январь 2023 Сиёсат
817 0

Фото: Иллюстратив фото

2023 йил 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Билавал Бҳутто-Зардорий билан телефон орқали мулоқот қилди.

Покистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни юксак масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унга муваффақиятлар тилади.

Томонлар ўзаро стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва олий даражадаги ташрифлар натижасида эришилган барча келишувларни амалга ошириш бўйича мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Вазирлар икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, шунингдек, бўлажак қўшма тадбирлар жадвалини келишиб олдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер