Ўзбекистон ва Ўмон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Ўмон ташқи ишлар вазири Саид Бадр бин Ҳамад Ал-Бусаидий билан телефон орқали мулоқот қилди.
— Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири Саид Бадр бин Ҳамад Ал-Бусаидий билан телефон орқали мазмунли суҳбат бўлиб ўтди, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. — Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатларни савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдик.
Бўлажак тадбирлар кун тартибини кўриб чиқдик ҳамда мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратдик.
Музокаралар давомида минтақавий ва халқаро масалалар, жумладан, Яқин Шарқдаги вазият бўйича ҳам фикр алмашдик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг